Америка Кубоги. Аргентина учинчи ўрин учун баҳсда Чилидан устун келди

Америка Кубоги мусобақасининг учинчи ўрини учун Аргентина ва Чили термалари ўзаро баҳсга киришдилар. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда аргентиналикларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни чилиликлар фаол бошлашган бўлсада, биринчи бўлиб гол уриш Аргентинага насиб этди. 12-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасини тезда ўйинга киритиб, Серхио Агуэрони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ҳужумчи эса ўз имкониятини кўкка совурмади.

Орадан ўн дақиқа ўтиб номинал мезбонлар иккинчи голни уришди, Жовани Ло Чельсонинг узатмасидан сўнг Пауло Дибала жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб голини нишонлади.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида кутилмаган вазият юз берди. 37-дақиқада Гари Медель ва Месси ўртасида келишмовчилик юзага келди, ҳакам буни қаттиққўллик билан жазолади ва икки футболчига ҳам қизил карточка кўрсатди.

Иккинчи бўлим ҳам кескинлик ва қўполликларга бой бўлди. Бўлим дебютида Чили вакиллари пенальти ишлаб олишди, ҳакам баҳсли вазиятда видеотакрорлардан сўнг 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Уни Артуро Видаль аниқ бажарди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги-2019 мусобақасининг бронза медалига эга чиқди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Америка Кубоги
3-ўрин учун баҳс

Аргентина – Чили 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 12 Агуэро, 2:0 – 22 Дибала, 2:1 – 59, пенальти Видаль.

Аргентина – Армани, Отаменди, Тальяфико, Пеццелья, Фойт, Паредес, де Пауль, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Агуэро (Суарес, 81), Дибала (Ди Мария, 67), Месси.

Чили – Арьяс, Исла, Диас, Хара (Марипан, 50), Босежур, Видаль, Арангис (Кастильо, 83), Санчес (Фернандес, 17), Пульгар, Варгас, Медель.

Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79).

Четлатишлар: Медель (37), Месси (37).

***

Агуэронинг голини томоша қилинг:

Америка Кубоги Аргентина термаси Чили термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44
"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
17:40
“Ливерпуль” пенальтилар сериясида “Челси”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
05:33