"ПСЖ" клуби Булка билан шартнома имзолади

"ПСЖ" клуби ўзининг расмий сайтида "Челси" собиқ дарвозабони Марчин Булка билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

19 ёшли польшалик футболчи эркин агент мақомида парижликлар сафига қўшилган эди, дарвозабон "ПСЖ" юидан икки мавсумга 2021 йилгача шартнома имзолади.

"Челси" клубидаги уч мавсум давомида Булка асосий жамоа таркибида фақатгани АҚШ даги мавсум олди мусобақаларда ўйнаган, расмий ўйинларда эса қайдномадан ҳам кам-камдан ўрин олган.

Булка Англияга келишидан олдин Польшанинг "Эскола" клубида тўп сурган. У Польша турли ёшлар терма жамоаларида 7 та ўйин ўтказган.

ПСЖ Трансферлар Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Айнтрахт” Йович ўрнига Йовелични сотиб олди
09:54
Sport: “Барселона” ҳали Гризманн учун 120 млн евро тўламади
10:53
"Ювентус" клуби "Интер" етакчисини сотиб олмоқчи
16:39
“Боруссия М” Тюрамнинг ўғлини сотиб олди
20:53