"Манчестер Юнайтед" Милинкович-Савич учун 75 млн евро таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Лацио" клуби марказий ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда. "Қизил иблислар" римликларга 75 млн евро миқдоридаги таклифни юборишди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Маълум бўлишича, кеча "МЮ" билан келишувни якунлаш ҳаракатида юрган "Лацио" спорт директори Игли Таре Лондон шаҳрида бўлган.

Аввалги хабарларда, Милинкович-Савични "ПСЖ" клуби ҳам сотиб олмоқчи эди, бироқ Франция чемпионларини футболчининг нархи чўчитиб юборган.

2018/19 мавсумда Сергей "Лацио" клуби сафида 41 та ўйин ўтказган ва уларда 7 та гол, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Лацио Манчестер Юнайтед Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" ҳимоячиси шартномасини узайтирди
18:21
Кутроне АПЛ клубига ўтишга яқин турибди
13:57
АПЛ. Март ойининг энг яхши фтуболчиси аниқланди
12:21
Маст ҳолдаги Дринкоутерни тунги клуб олдида калтаклашди. У бошқа футболчи билан урушиб қолган
02:59