“Рома” клуби ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишламоқда.
Римликлар “Реал” ҳужумчиси Мариано Диас хизматларига қизиқиш билдиришмоқда, бироқ улар учун 25 ёшли футболчининг юқори маош сўраши муаммо туғдириши мумкин. Айни дамда доминикалик ҳужумчининг йиллик маоши 6 млн еврони ташкил қилади.
“Рома” шунингдек, “Торино” ҳимоячиси Николья Нкулуни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи. Туринликлар 29 ёшли камерунлик футболчини 35 млн еврога баҳолашмоқда.
“Рома” клуби “Реал” ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Ўқилган: 2168