“ПСЖ” икки марта “Реал”га Неймарни сотиб олишни таклиф қилди, бироқ...

“ПСЖ” клуби Неймарни “Барселона”га қўйиб юборишни истамаяпти.

Клублар ўртасидаги муносабат 2017 йилда “Барселона” парижликлар ярим ҳимоячиси Марко Верраттини сотиб олишга уринганидан бери ёмон бўлиб келмоқда.

“ПСЖ” президенти Носсир Ал-Ҳалайфи Неймарни “Барса”га сотмаслик учун икки марта 27 ёшли футболчини “Реал”га тавсия қилган. Бироқ таклифлар жуда кеч билдирилган. “Реал” эндиликда Неймар трансфери ҳақида ўйламаяпти.

“ПСЖ” бир неча ой аввал бу таклифни илгари сурганида, мадридликлар бошқача йўл тутишлари мумкин эди.

Ўқилган: 3196
Барселона Неймар ПСЖ Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича