“Барселона”нинг бу қилмишини кескин қоралаймиз!”. “Атлетико” клуби “Барса” ва Гризманни ҳурматсизликда айблади

“Атлетико” клуби ҳужумчи Антуан Гризманн ва “Барселона” билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот берди.

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеунинг бизнинг футболчи Антуан Гризманнга боғлиқ баёнотидан кейин “Атлетико” вазиятни ойдинлаштирни истайди.

14 май куни Гризманн клубни тарк этиш истагида эканини Мигел Анхель Хиль, Диего Симеоне ва Андреа Бертга маълум қилди.

Бундан бир неча кун ўтиб “Атлетико” футболчи ва “Барселона” март ойида ЕЧЛ доирасида “Ювентус”га қарши ўйиндан сўнг ўзаро келишувга эришганликларини билиб қолди. Шартнома шартлари эса февраль ойида муҳокама қилинган экан.

Бартомеунинг баёнотига келадиган бўлсак, ўтган куни “Барселона” илтимосига кўра Анхель Хиль ва “Барса” бош директори Оскар Грау ўртасида музокара бўлиб ўтган.

Унда жаноб Грау Гризманнинг товон пули 200 миллиондан 120 млн еврога тушгандан кейин шартномадаги бандни фаоллаштириш истагидан эканини маълум қилган.

Шак-шубхасиз, “Атлетико” рад жавобини берди, чунки “Барселона” ва ўйинчи “Атлетико” ҳамда унинг барча мухлисларига ҳурматсизлик қилишди.

Шундан кейин “Атлетико” ўйинчи, унинг агенти ва адвокатидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш ва якшанба куни клуб базасидаги мавсумолди йиғинига келишини сўради.

Бу баёнот орқали “Атлетико” иккала томоннинг қилмишидан нақадар кучли жирканаётганини билдирмоқчи. Айниқса мавсум давом этаётган бир вақтда, нафақат ЕЧЛда “Юве” билан, балки Ла Лигада ўзи билан курашаётган клуб футболчисини шартномани бекор қилишга ундаган “Барселона”ни кескин қоралайди.

Бизнингча, мумкин бўлмаган вақтда ўйинчи билан музокараларга киришиш барча спорт қоидаларига зид, шунингдек, мазкур ҳолат клуб ва унинг мухлисларига зарар келтиради”, – дейлади баёнотда.

Антуан Гризманн Атлетико М Барселона
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
“Манчестер Сити” футболчиси “Вест Хэм”га ўтиши мумкин
15:04
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Дембеле “Реал”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
13:58