“Ювентус” клуби “Барселона” де Лигтни ўзига оғдириб олишидан ҳавотирда

“Ювентус” клуби ҳали-хануз “Аякс” билан ҳимоячи Маттейс де Лигт трансфери борасида келиша олмаяпти.

Sport нашрининг хабар қилишича, туринликлар 19 ёшли футболчи “Барселона”га ўтиб кетишидан ҳавотирга тушишмоқда. Агар “Юве” шу ҳафта охиригача трансферни ҳал қилмаса, футболчи душанба кунидан “Аякс” билан машғулотларни бошлайди. Бу эса вазиятни янада чигаллаштиради.

“Аякс” раҳбарияти ҳам музокаралардан қониқмаяпти. “Кекса синьора” биринчи бўлиб клуб билан эмас де Лигтнинг ўзи билан келишувга эришгани амстердамликлар раҳбариятига ҳуш келмаган. “Аякс” аввалгидек ўз етакчиси учун 75 млн евро сўрамоқда, ўз навбатида “Ювентус” 50 млн ва бонус сифатида 20 млн евро таклиф қилмоқда.

Аякс Маттейс де Лигт Трансферлар Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан"да спорт директори ҳам ўз лавозимини бўшатди
03:24
“Милан” Доннаруммани сотишга мажбур бўлиши мумкин
12:06
"Милан" клуби "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи
09:29
"Интер" ҳимоячиси Хитойдан таклиф олди
08:06