Абрамов: Лига Кубогида олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик

“Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов Лига Кубоги 3-тури доирасида “АГМК”га қарши кечган баҳсдан (3:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин мухлислар учун қизиқарли бўлди. Еттита гол урилди, менимча бундан стадионга келган ишқибозлар роҳат олишди. Ўйинга келадиган бўлсак, ғалаба билан рақибни табриклаймиз. Ушбу кубок баҳсларида уларга омад тилаймиз.

Биз эса ўз мақсадимизга эришдик. Гарчи кейинги босқичга йўл олмаган бўлсакда, захира футболчиларини текшириб олдик. Бу мусобақа бизга яқин келажакда таянишимиз мумкин бўлган ўйинчиларимизни синовдан ўтказишга ёрдам берди.

Мавсумлар оралиғида жамоада катта ўзгаришлар бўлмайди. Олдинда 13та ўйин қолди ва бизда футболчилар етарли”, – дейди Абрамов.


Фото: t.me/pfcagmk

Бунёдкор Вадим Абрамов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги якунланди
14:53
Тошкентда Япония клуби иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди
16:06
Тошкентда ОФКнинг "B" дипломи бўйича мураббийлик курсларининг тўртинчи модули бошланди
17:27