"Реал" яна Мартин Эдегорни ижарага бериб юборди

"Реал"нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ижара асосида "Реал Сосьедад" клубига ўтди.

 

"Реал Сосьедад" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли футболчи 2020 йил ёзигача "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

 

Ўтган мавсумда ҳам Эдегор ижара асосида Голландиянинг "Витесс" клубида тўп сурган эди. Ушбу клуб сафида 35та баҳсда 9та гол урган ва 13 маротаба голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1395
Мартин Эдегор Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича