Расман! “Реал” ҳимоячиси “Севилья”га йўл олди

“Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини “Севилья”да давом эттиради. Бу ҳақида мадридликлар расмий сайтида маълум қилинди.

22 ёшли футболчи “Севилья”да ижара асосида тўп суради, шартнома 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья”ни “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги ишламоқда.

Ўқилган: 3325
Реал Мадрид Севилья Серхио Регилон Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича