“Зенит” ва яна еттита клуб “Реал” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

“Зенит” клуби “Реал” ҳужумчиси Кристо Гонсалес хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ испан клуби музокараларни 10 млн евродан бошлашни истаётганди, бироқ ҳозирда “Мадрид” ёш иқтидор учун камида 5 млн евро сўрамоқда. Мадридликлар келишувга қайта сотиб олиш ҳуқуқи ёки кейинги трансфердан улуш каби бандларни қўшишни исташмоқда.

Шунингдек, 21 ёшли футболчига “Айнтрахт”, “Андерлехт” ва Ла Лиганинг бешта клуби – “Леганес”, “Эспаньол”, “Гранада”, “Вальядолид” ва “Леванте”дан қизиқиш бор.

Кристонинг ўзи Испанияда қолмоқчи, бироқ чет элга кетиш вариантидан ҳам воз кечмаган.

Ортда қолган мавсум Кристо “Реал”нинг иккинчи жамоасида 37 ўйин ўтказиб, 21 голга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2061
Айнтрахт Зенит Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича