Goal: Эррера “Манчестер Юнайтед”да қолиши мумкин эди

“Манчестер Юнайтед” клуби эркин агент сифатида “ПСЖ”га йўл олган ярим ҳимоячи Андер Эррерани жамоада сақлаб қолиши мумкин эди.

Goal нашрининг хабар қилишича, 29 ёшли футболчи манкуниналардан йиллик 18 млн фунт (ҳафтасига 350 минг) маош сўраган.

У “МЮ”да Алексис Санчесдан кейин энг кўп маош оладиган футболчига айланишни истаган. Чилилик футболчининг маоши ҳафтасига 390 минг фунтни ташкил қилади. Бироқ “қизил иблислар” раҳбарияти бунга рад жавобини берган.

Эрреранинг “МЮ”даги маоши ҳафтасига 80 минг фунтни ташкил қилар эди. Испаниялик футболчи “ПСЖ” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Манчестер клублари “Реал” футболчиси учун курашади
16:21
"Челси" агар Европа Лигасида ғолиб бўлса ҳам Саррини бўшатиб юбориши мумкин
07:02
ФИФА мавсумнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:46
"Реал" клуби янги йирик келишувни имзолади
15:28