"Эвертон" ҳимоячиси Фил Ягелка "Шеффилд Юнайтед" билан шартнома имзолади.
36 ёшли футболчи АПЛ дебютанти билан 1 йиллик шартнома имзолади. Ягелка собиқ жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Ягелка 2007 йилда айнан "Шеффилд Юнайтед"дан 4 миллион фунт эвазига "Эвертон"га кўчиб ўтган эди.
"Ирислар" сафида у 300дан ортиқ учрашувларда майдонга тушган.