Шота Арвеладзе: Ҳамон шундай майдонлар борлиги ачинарли

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Лига Кубоги 2-тури доирасида "Бухоро"га қарши кечган ўйиндан (2:1) сўнг майдон ҳолатини танқид остига олди.

"Чемпионатда биринчи даврани якунладик. Футболчилар кўп ўйинлар ўтказишди. Бугун бир неча вазиятларни юзага келтирдик. Деярли бўш дарвозани ишғол қила олмадик. Иккинчи бўлимда кескинроқ ҳужумлар уюштирдик.

Майдон ҳолати жуда ёмонлигини айтиб ўтаман. Ҳамон шундай майдонлар борлиги ачинарли. Ҳар икки жамоага майдон халал берди. Аҳмадов айнан майдоннинг нотекислиги сабабли тиззасини қайириб олди. Футболчилар сифатли майдонда ҳаракат қилишлари керак", - дейди мутахассис.

Пахтакор Шота Арвеладзе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар академияси томонидан мактабларда селекция ишлари олиб борилмоқда
02:37
УЕФАнинг "Йил мураббийлари" Шенол Гунеш ва Эктор Купер: бугун кимнинг қўли баланд келади?
12:57
Санъат Шарипов ЎФАдан кетганини маълум қилди
13:29
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21