Перу 44 йилдан сўнг илк бор Америку Кубоги финалига чиқди

Перу терма жамоаси Америка Кубоги мусобақасининг ярим финалида Чилини мағлуб этди (3:0).

Преу 1975 йилдан сўнг илк бор мусобақа финалига йўл олди. Бундан 44 йил аввал перуликлар финалда Колумбияни учта ўйинлик серияда таслим этишганди (0:1, 2:0, 1:0).

Шу тариқа, Перу финалда Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аввалроқ жамоа гуруҳ босқичида “пентакампионлар”га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўқилган: 1060
Америка Кубоги Перу термаси Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича