“Реал” клуби ҳужумчиси Рауль де Томас фаолиятини “Бенфика”да давом эттиради.
Португалияликлар клуби 24 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлаган.
"Бургутлар" испаниялик футболчи билан беш йиллик шартнома имзолашган. Келишувга 100 млн евро миқдорида товон пули киритилган.
Де Томас сўнгги икки мавсумни “Райо Вальекано”да ижарада ўтказди. Ортда қолган мавсум футболчи Ла Лигада 33 ўйин ўтказиб, 14 голга муаллиф бўлди.
У бош жамоада бор-йўғи битта ўйин ўтказди. 2014 йилда “Корнелья”га қарши кечган (4:1) Кубок ўйинида захирадан майдонга тушган.
Расман! “Бенфика” клуби “Реал” футболчисини сотиб олди
Ўқилган: 2326