Мустафо Байрамов: "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Мустафо Байрамов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Учрашув қийин кечди. Мазкур ўйинда йигитлар майдонга ғалаба иштиёқида тушишганди. Аммо айрим вазиятларда имкониятлардан фойдалана олишмади. Бунинг сабаби, 28 июнь куни ўтказилган Coca Cola Суперлига 13-тури доирасидаги “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда футболчилар кўп куч сарфлашганди.

Бундан ташқари,  “Машъал” Про-лига вакили бўлганлиги боис, йигитлар осонгина ғалаба қозонамиз, деб ўйлашди, чоғи, биринчи бўлимда бироз қийналдик. Аммо 2-бўлимда ўз ўйинимизни намойиш этиб, зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Ўзингизга маълум, Наманганда футболни севишади. Ҳар бир ғалаба мухлислар учун байрам ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар ҳам майдонга ҳар бир ўйинда иштиёқ билан тушишлари керак. Кучсиз жамоалар бўлмайди. “Машъал” бизга муносиб қаршилик кўрсатиб, буни исботлади.

Биз биринчи давра давомида деярли битта таркиб билан ўйнадик. Энди жамоамизнинг асосий таркиб аъзоларига ҳордиқ берамиз ва улар 8 июль куни йиғилишади ҳамда 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўрамиз.

Жамоамизнинг айрим ўйинчиларига бошқа клублардан таклифлар бор. Жумладан, бугунги ўйинда енгил жароҳати борлиги боис, майдонга тушмаган маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўруновга “Локомотив” жамоаси қизиқаётганлиги борасида газетада ўқидим. Остон юқори потенциалга эга футболчи. У “Навбаҳор”да намойиш этган ажойиб ўйинлари эвазига аввал Ўзбекистон олимпия, сўнгра миллий терма жамоамиз таркибига жалб этилди. Энди эса Остон кўплаб жамоаларнинг қизиқиш доирасига тушган.

Шунингдек, легионерларимиз Иван Соловьёв ҳамда Александр Касьянни Россия ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор клублари ўз таркибларида кўришни хоҳламоқда. Аммо ушбу футболчиларнинг клубимиз билан амалдаги шартномалари бор. Шунингдек, бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади.  

Азизбек Турғунбоев масаласига келсак, унинг дисквалификация муддати 9 июлда якунланади ва Азизбек албатта “Навбаҳор”да ўйнашини таъкидлаган. Турғунбоев эртага клубимиз бош мураббийи Деян Журжевич билан учрашиб, шу масала бўйича келишиб олади.

Жамоамизнинг янги  устози Деян Журжевич жамоамиз ОЧЛда ўйнайдиган бўлса, таркибни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда. Давралар оралиғидаги трансфер “ойнаси”да жамоамизга 5-6 нафар янги футболчиларни жалб этиш режалаштирилган.

Сўнгги пайтларда мухлислар орасида ва ижтимоий тармоқларда  “Навбаҳор” тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалмоқда. Кўп йиллар давомида мазкур жамоада ўйнаган футболчи сифатида шуни таъкидлашим жоизки, бу гап-сўзларнинг бари асоссиз. Жамоамиз аҳил-иноқ. маҳаллий футболчилар ва легионерлар ўртасида ҳеч қандай бўлиниш йўқ.

Айрим баҳсларнинг биринчи бўлимида, баъзи ўйинларнинг 2-бўлимида жамоамиз яхши ўйин намойиш этишига келсак, аслида машғулотлар жараёни бир хил. Лекин ўйинлар давомида шундай ҳолатлар юзага келиб қолади. Масалан, 13-тур доирасидаги “Қизилқум”га қарши кечган баҳснинг 2-бўлимида  жисмоний фаолликни ошириш орқали ютуққа эришдик. Бу менимча, руҳиятга боғлиқ.

Лига кубогининг 3-тури доирасидаги “Андижон”га қарши кечадиган баҳс принципиал аҳамиятга эга. Ўша баҳсда Деян Журжевич майдонга камроқ тушган ҳамда кўпроқ ёшларга имконият бериш ниятида.

Давралар оралиғидаги танаффусда албатта таркибимизда ўзгаришлар бўлади", - дейди Байрамов.

Маҳаллий мураббийлар Навбаҳор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Динамо” ўзида “Сурхон” дарвозасига жавобсиз бешта гол урди
19:55
Рафаэль Баласанян: Афсуски, хатолар туфайли йирик ҳисобда ютқаздик
14:03
Лига кубоги. Бугунги ўйинларда ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
16:14
"Қўқон-1912" - "Насаф". Ўзаро учрашувлар тарихидан
13:04