
“Бенфика” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш фаолиятини “Атлетико”да давом эттиради.
Мадридликлар клуби 19 ёшли футболчи учун 126 млн евро тўлаган ва у билан етти йиллик шартнома имзоланган.
Ушбу миқдор бўлиб-бўлиб тўлаб берилади. Дастлаб "матрасчилар" 30 миллион евро тўлашса, кейинроқ 96 млн беришади.
“Бенфика” умумий ҳисобда 120 млн еврога эга бўлади, қолган олти млн молиявий чиқимлар учун сарфланади.