![](/media/article-img/2019/07/04/uff-uz-1069.jpg)
Бразилия давлатида давом этаётган Америка кубоги мусобақасининг иккинчи финалчисининг номи ҳам маълум бўлди. Чили ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, перуликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Флорес, Йотун ва Геррероларнинг голлари амалда Перуни финалга олиб чиқди.
Энди улар 7 июль куни Бразилияга қарши финалда майдонга чиқишади. Бир кун аввал Чили ва Аргентина термалаи 3-ўрин соҳиби номини аниқлаб беришади.
Америка кубоги-2019
Ярим финал
Чили – Перу 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 21 Флорес, 0:2 – 38 Йотун, 0:3 – 90 Герреро.
Чили – Арьяс, Исла, Медель, Марипан (Кастильо, 89), Босежур, Арангис, Пульгар, Видаль, Фуэнсалида (Сагаль, 46), Варгас, Санчес.
Перу – Гальесе, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Трауко, Тапия, Йотун, Каррильо (Поло, 71), Куэва (Бальон, 80), Флорес (Гонсалес, 50), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Адвинкула (72), Пульгар (74), Сагаль (86).