Дани Алвес: Бир қадам қолди...

Бразилия терма жамоаси сардори Дани Алвес Америка Кубоги ярим финали доирасида Аргентинага қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Вазифани бажаришга бир қадам қолди.

Ишончим комил, мусобақа жуда юқори савияда, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Натижа учун ишлаш ва курашиш керак, биз бу ишни уддалай олдик”, – дейди Алвес.

Пентакампионлар ҳал қилувчи ўйинда Чили – Перу учрашуви ғолиби билан ўйнайдилар.

Ўқилган: 2236
Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси Дани Алвес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича