Лига кубоги. “Қўқон-1912” “Локомотив”ни ҳам тор-мор этди, “Сурхон” Про-лига вакилига йирик ҳисобда ютқазди

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Жавоҳир Эсонқулов майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 65-дақиқада Эсонқулов учрашувдаги дублини нишонлади.

87-дақиқада Темур Ҳакимов пенальтидан зарба йўлламай узатмани амалга оширди, уни Қувондиқ Рўзиев голга айлантириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Рўзиев ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдонига ёриб кирган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Қўқон” очколарини 6тага етказиб олган ҳолда плей-офф масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйди, “Локо” (3) эса иккинчи ўринда турибди. Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйини “Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечади.

Параллел кечган баҳсда “Сурхон” клуби “Шўртан” билан баҳс юритди. Мазкур ўйинда ғузорликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Меҳмонлар сафида Жасур Холтўраев покер қайд этган бўлса, Шерзод Темиров ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. мезбонларнинг ягона голига Убайдулло Холиқулов муаллиф бўлди.

Шу тариқа, "Шўртан" очколарини 4тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. "Сурхон" (0) эса сўнгги ўринда бормоқда. А гуруҳида "Динамо" (6) пешқадам бўлиб турган бўлса, "Сўғдиёна" (1) учинчи поғонада қолмоқда.

Лига Кубоги, 2-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар
: 1:0 – 12 Эсонқулов, 2:0 – 58 Эсонқулов, 3:0 – 87 Рўзиев, 4:0 – 90 Рўзиев.

“Қўқон-1912”: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Тимур Ҳакимов, Жавоҳир Эсонқулов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Беҳруз Садиллоев (Дилшоджон Баратов, 66), Иқбол Маликжонов, Тимур Усмонов, Жасурбек Ёқубов.

“Локомотив”: Хожиакбар Жўраев, Азизбек Амонов, Авазбек Ўлмасалиев (Шоҳруҳ Мўминқулов, 46), Жавоҳир Алижонов, Дилшоджон Комилов, Жалолиддин Жумабоев, Жамолиддин Баҳромов, Владислав Фомин, Умар Адҳамзода, Асадбек Исломов, Бек Абдуллаев.


“Сурхон” – “Шўртан” 1:5 (1:0, 0:5)
Голлар
: 1:0 – 15 Холиқулов, 1:1 – 48 Холтўраев, 1:2 – 53, пенальти Темиров, 1:3 – 76 Холтўраев, 1:4 – 84 Холтўраев.

“Сурхон”: Азамат Аҳмедов (Жўрабек Рўзиев, 57), Нажмиддин Нормуродов, Миржалол Аннаматов, Убайдулло Холиқулов, Сардор Арабов, Беҳруз Қулматов, Яҳё Темиров, Беҳруз Шайдулов, Нурмуҳаммад Номозов, Шоҳруҳ Жўрабеков (Сарвар Солиев, ), Санжар Аҳмедов.

“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Ҳасанбой Эргашев, Суннатилла Мамадалиев, Олим Каримов (Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), Маъруф Муродов, Юсуф Бўриев (Жасур Холтўраев, 46), Самандар Шодмонов, Шербек Эшмуродов, Фарҳод Номозов, Қаҳрамон Баҳодиров, Шерзод Темиров.

Қўқон-1912 Локомотив Сурхон Ўзбекистон. Лига кубоги Шўртан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:08
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди
14:54
ЎФАда Бельгиянинг "Double Pass" компанияси вакиллари тақдимот ўтказишди
07:39