«Арсенал» клуби ва Франция терма жамоаси форварди Тьерри Анри ВВС талқинига кўра АПЛ тарихидаги энг яхши легионер ҳужумчи деб топилди.
Анри 45% овоз тўплаган ҳолда етакчиликни қўлга киритди.
Иккинчи ўринни «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду (14%) қўлга киритган бўлса, манкунианларнинг яна бир собиқ вакили Эрик Кантона 12% овоз билан учинчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Анри «Арсенал» сафида 1999-2007 йиллар мобайнида ҳаракат қилган. У 258 ўйинда иштирок этиб, 175 голга муаллиф бўлган.
Анри – АПЛ тарихидаги энг яхши легионер ҳужумчи, Роналду иккинчи
Ўқилган: 1614