![](/media/article-img/2019/07/03/uff0219.jpg)
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро Америка Кубоги ярим финали доирасида Аргентинага қарши кечган ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз қийин бўлишини билар эдик, чунки рақибда ажойиб ўйинчилар бор. Барчасини деталлар ҳал қилди.
Ўйин жанжаллар, қўполликларга бой бўлиши ва вақт чўзишлар юзага келишини олдиндан сезгандик.
Ҳужумчиларимизга миннатдорчилик билдиришимиз керак, улар ажойиб ишни амалга оширишди. Улар ўз имкониятларини кўкка совуришмади”, – дейди Каземиро.