Аргентинанинг совринсиз серияси 26 йилга етди

Аргентина терма жамоаси Америка Кубогининг ярим финалида Бразилияга ютқазиб қўйди (0:2).

Шу тариқа, аргентиналиклар ўзларининг 26 йиллик совринсиз серияларини давом эттиришди. Бу терма тарихидаги антирекорд ҳисобланади.

Сўнгги бор Аргентина 1993 йил халқаро мусобақада (Америка Кубоги) бош совринни қўлга киритган эди.

Бундан аввалги энг ёмон натижа 19 йил давом этган ва бу 1959-1978 йилларда рўй берганди.

Ўқилган: 1811
Америка Кубоги Антирекордлар Аргентина термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича