КОНКАКАФ Олтин Кубоги. Дастлабки финалчи маълум бўлди

Шимолий Америкада давом этаётган КОНКАКАФ Олтин кубогида дастлабки ярим финал баҳси ўтказилди.

 

Мексика миллий терма жамоаси Гаитига қарши баҳс юритди. Учрашув 1:0 ҳисобида Мексика терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

 

Учрашувдаги ягона гол 90+3-дақиқада Рауль Хименес томонидан киритилди. Шу тариқа Мексика финалга йўлланма олди.

 

Иккинчи ярим финал жуфтлигида АҚШ ва Ямайка ўзаро куч синашади.

 

КОНКАКАФ Олтин кубоги. 1/2 финал

 

Гаити - Мексика - 0:1

Гол: Рауль Хименес (90+3)

Ўқилган: 1945
Америка Кубоги Мексика термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича