Маркизио фаолиятини Италия ёки Франция чемпионатида давом эттириши мумкин

"Зенит" билан шартномасини бекор қилган италиялик ярим ҳимоячи Клаудио Маркизио бир нечта клублар билан музокарага киришган.

 

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли хавбекга Франциянинг "Ницца" жамоаси томонидан қизиқиш бўлмоқда.

 

Шунингдек, Маркизио яна "Ювентус"га қайтиши ҳам мумкин.

 

Маълумот учун , Маркизио "Зенит" билан келишган ҳолда ўртадаги меҳнат шартномасини бекор қилган эди.

Ўқилган: 1665
Клаудио Маркизио Ницца Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича