Шипилов "Металлург"нинг Лига кубогидаги мақсади борасида гапирди

АГМК – “Металлург” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар устози Андрей Шипилов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

- Уч тўрт кун ичида иккита муросасиз ўйин ўтказдик. Ҳар иккаласида жанговор дуранг қайд этилди. Чемпионат ўйинида биз биринчи бўлиб гол ургандик, бугун эса биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Бугун футболчилар катта ҳажмда жисмоний меҳнат қилишди. Бизни хурсанд қилган жиҳати ҳар иккала учрашувда жамоа ўз ўйинини кўрсата олди. Бугун оддий хато туфайли гол ўтказиб юборганимиздан сўнг футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Ўйинда бурилиш ясай олдик, ҳисобни тенглаштирдик. Шундан кейин ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Охиригача курашдик. Вақтни чўзмадик, яна гол уриш имконияти бўлди. Олдинда яна бир муҳим учрашув турибди. Энди “Қизилқум”га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мазкур учрашувда мухлисларимизни хурсанд этиш, уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Ўзбекистон кубогини вақтли тарк этдик. Ҳеч бўлмаса мазкур кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз, дейди Андрей Сергеевич.

Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига Кубоги 3-туридан ўрин олган АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмийлар
21:17
Лига Кубоги. “Динамо” сафарда “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда енгди
21:02
Рўзиқул Бердиев: Лига кубоги мусобақаси нуфузи ҳали янада ортади
04:17
Лига кубоги. “Пахтакор” сафарда “Бухоро”ни енгди. Плей-офф масаласи Тошкент дербисида ҳал бўлади
21:55