“АГМК” Олмалиқда “Металлург” билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “АГМК” – “Металлург” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими ўртача темпда ўтди ва танаффусга қадар дарвозалар олдида у қадар кўп вазиятлар бўлмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари фаолликни оширишди ва рақиб дарвозаси олдида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди.

Кетма-кет уринишдан тайм ўрталарига келиб ўз самарасини берди. 72-дақиқада Шавкат Муллажонов ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди ва бундан Жасур Ҳакимов унумли фойдаланди.

Голдан сўнг бекободликлар босимни кучайтиришди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. Ўйин якунланиши арафасида меҳмонлар пенальти ишлаб олишди, уни Станислав Андреев аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, жамоалар бир хилда 4 очкодан тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамликни давом эттиришмоқда.

Лига Кубоги, 2-тур

“АГМК” – “Металлург” 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар
: Жасур Ҳакимов 72, - 1:0. Станислав Андреев 90+1 пенальти, - 1:1.

“АГМК”: Акбар Тўраев, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳакимов (Камробек Абдулҳамидов, 73), Муроджон Тошматов (Шохназар Норбеков, 83), Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Бобурбек Юлдашев, Шаҳзодбек Нурматов (Комрон Сайдазимов, 65)

“Металлург”: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Зоҳид Абдуллаев, 76), Суҳроб Нуруллоев, Исломбек Исоқжонов (Баҳодир Пардаев, 69), Баҳром Абдураҳимов (Сервер Жепаров, 60), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев

Огоҳлантиришлар: Ғуломов 34, Тошматов 44, Муллажонов 80.

АГМК Металлург Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида дуранг қайд этди
17:51
Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
Лига кубоги. “Қўқон-1912” “Локомотив”ни ҳам тор-мор этди, “Сурхон” Про-лига вакилига йирик ҳисобда ютқазди
19:57