Лига кубоги. “Навбаҳор” ўзида “Машъал” устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув дебютида муборакликлар Асадбек Жўрақуловнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам яна бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.

51-дақиқада Баҳодир Насимов мувозанатни тиклаган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Мирзоҳид Ғофуров мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Навбаҳор” 3 очкога эга бўлган ҳолда “Насаф” ва “Андижон”га етиб олган бўлса. “Машъал” (0) сўнгги ўринда қолди.

Лига Кубоги, 2-тур

“Навбаҳор” – “Машъал” 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар
: 0:1 – 9 Жўрақулов, 1:1 – 51 Насимов, 2:1 – 87 Ғофуров.

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов (Дилшод Ҳамроев, 46), Азимжон Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов, Баҳодир Насимов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (Хожиакбар Юнусов, 69), Ғиёсжон Комилов, Аббос Ғуломов, Зафар Тўраев (Илҳом Алибоев, 65).

“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Зафарбек Акрамов, Аҳроржон Иноятов (C), Мўмин Мелиев, Санжар Зокиров (Жаҳонгир Қурбонбоев, 81), Муҳаммад Алиқулов, Сирожиддин Қўзиев, Шокир Йўлдошев (Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 73), Дониёр Умаров, Самандар Шукуриллаев, Асадбек Жўрақулов (Маъруф Жумаев, 65).

Огоҳлантириш: Ғофуров 65.

Фото: t.me/fcnavbahor

Машъал Навбаҳор Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз бешта гол урди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди
23:29
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Клопп “Ювентус”дан тушган таклифга розилик бермади
18:07
ОАВ: Шомуродов “Ростов” билан шартномасини узайтирди
01:16