“Бунёдкор” Лига кубогида “Қизилқум”ни мағлуб этди

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашуви ўз ниҳоясига етди. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Дастлаб Ариагнер Медина Смит меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 27-дақиқада Суҳроб Иззатов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим дебютида Владислав Нуриев “қалдирғочлар”нинг иккинчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида Жасур Жалолиддинов ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” 3 очкога эга бўлган ҳолда “АГМК” ва “Металлург”га етиб олди. “Қизилқум” (0) эса сўнгги ўринда қолди.

Лига Кубоги, 2-тур

“Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар
0:1 – 20 Смит, 1:1 – 27 Иззатов, 2:1 – 55 Нуриев, 3:1 – 79 Жалолиддинов.
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Кемран Нажафалиев (Нурилло Тўхтасинов, 46), Бобурбек Фарҳодов, Жасурбек Жалолиддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Владислав Нуриев, Улуғбек Абдуллаев (Санжар Қодирқулов, 70), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Дилшодбек Аҳмадалиев, 55).
“Қизилқум”: Артём Макосин, Рамис Бегишев, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Саноев, Жаҳонгир Хусанов (Аҳлиддин Файзиев, 46), Файзулло Қамбаров (Акмал Рустамов, 46), Миржалол Қосимов, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Хуршиджон Олимов, Ариагнер Смит Медина (Суҳробжон Ярашев, 69).
Огоҳлантиришлар: Жалолиддинов 31, Иззатов 44, Қосимов 45, Нуриев 45+1, Олимов 57.

Бунёдкор Қизилқум Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти академияси билан яқиндан танишди
19:41
B Про-лигада 12-тур ўйинлари ўтказилди
11:40
Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди
14:54
Лига Кубоги. Бугун "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлади
12:32