Тите: Мессини ёпиб бўлмайди, уни фақат секинлаштириш мумкин

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Америка Кубоги ярим финал баҳсидан ўрин олган Аргентина терма жамоасига қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Биз аргентиналикларнинг якка ҳаракатлари ҳақида гапирмаяпмиз. Уларнинг жамоавий ўйини ўсди.

Жамоа якка маҳоратини оширмоқда. Мессини ўйиндан чиқариб бўлмайди, йўқ. Уни секинлаштириш мумкин, лекин умуман ёпиб бўлмайди.

Ҳудди шундай Коутиньо, Фирмино, Виллиан, Давид Нересни ҳам ёпишнинг иложи йўқ. Қайсидир паллада улар ҳал қилувчи ҳаракатни амалга оширади.

Агар мухлислар бизни меҳмонхонага келганимидай қўллаб-қувватласа, жамоамиз билан миннатдор бўламиз ва бу қўшимча куч бағишлайди", - дейди Тите.

Бразилия – Аргентина баҳси 3 июль куни тонгда Тошкент вақти билан 05:30 да старт олади.

Ўқилган: 1017
Америка Кубоги Аргентина термаси Бразилия терма жамоаси Лионель Месси Тите

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича