"Манчестер Сити"нинг франциялик ҳимоячиси Эльяким Мангала фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Fanatic нашрида келтирилишича, 28 ёшли ҳимоячига Истанбулнинг "Бешиктош" клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ўз навбатида "шаҳарликлар" Мангалани 2 миллион евро эвазига сотиб юбормоқчи.
Мангаланинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2020 йилга қадар мўжалланган. Футболчи 2014 йилда "Порту"дан 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.