"Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин.
"Бенфика" аввалроқ Кейлор Навасга эътибор қаратган эди. Бироқ Навас "Реал" билан хайрлашгани йўқ. Шу туфайли "Бенфика" Перинга эътибор қаратди.
Ўз навбатида Перин "Ювентус" билан хайрлашмоқчи. Бунга туринликлар Жанлуижи Буффон билан келишиб олди. Бундан эса у клубни тарк этишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли кипер ўтган мавсум А Серияда 9та баҳсда майдонга тушди.