![](/media/article-img/2019/07/01/IMG_20190701_194848_487.jpg)
"Дерби Каунти" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард яқин икки кун оралиғида "Челси" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Инглиз ОАВ тарқатган хабарга кўра, "Дерби Каунти" раҳбарияти мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки кунларида Лэмпарднинг иш?иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Клуб Фрэнкнинг "Челси" билан тезроқ келишиб олиши учун уни яқин икки кун давомидаги машғулотлардан озод қилди", - дея хабар берилди.
Маълумот учун, Фрэнк Лэмпард "Челси" билан шартнома имзолайдиган бўлса, унинг йиллик маоши 4,5 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, "Челси" шунча суммани товон пули сифатида ўтказиб беради.