Бельгия сафарда Кипрга имкон қолдирмади

Евро-2020 саралаш ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Кипр – Бельгия учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Нео ГСП» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Эден Азар жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 18-дақиқада Миши Батшуайи ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Шу билан ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шотландия терма жамоаси сафарда Сан-Марино билан баҳс олиб борди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Иккинчи турдан кейин Бельгия термаси олти очко билан биринчи ўринда бормоқда. Россия, Қозоғистон, Кипр ва Шотландия термаларида уч очкодан мавжуд. Сан-Марино эса бирорта ҳам очко олмади.

Евро-2020 саралаши, 2-тур

I гуруҳи

Кипр – Бельгия 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 10 Азар, 0:2 – 18 Батшуайи.

Кипр – Пардо, Лайфис, Меркис, Кусулос, Иоанну, Эфрем (Шполярич, 75), Артиматас, Папулис, Маргаса, Антониу (Макрис, 81), Жуниор (Георгиу, 46).

Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Вермален, Кастань, Дендонкер, Тилеманс, Торган Азар (Феррейра Карраско, 68), Эден Азар, Мертенс (Янузай, 57), Батшуайи (Прат, 89).

 

Сан-Марино – Шотландия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 4 Маклин, 0:2 – 74 Расселл.

Бельгия терма жамоаси Евро-2020 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
14:18
Евро-2020 саралаши. Бугун Германия, Италия ва Бельгия термалари ўз ўйинларини ўтказади
11:46
Бельгия термаси ўзида Россияга имкон қолдирмади
02:36
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02