Германия сўнгги дақиқадаги гол эвазига Голландияни таслим этди

Евро-2020 саралаш ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Голландия – Германия учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Амстердам Арена»да кечган баҳсда немислар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Лерой Сане ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқала Серж Гнабри жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида Матейс де Лигт ҳисобни қисқартирди. 63-дақиқага келиб Мемфис Депай мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Барчаси жанговар дуранг томон кетаётган бир вақтда Нико Шульц сўнгги дақиқада меҳмонларга ғалаба келтирга голга муаллиф бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Шимолий Ирландия ўзида Белорусни қабул қилди ва ғалабага эришди.

Шу тариқа, икки турда олти очко тўплаган Шимолий Ирландия термаси гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Унинг ортидан Германия ва Голландия (3 очкодан) терма жамоалари боришмоқда. Эстония ва Белорусь жамоалари ҳали очко тўплай олишмади.

Евро-2020 саралаши, 2-тур

Голландия – Германия 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 15 Сане, 0:2 – 34 Гнабри, 1:2 – 48 де Лигт, 2:2 – 63 Депай, 2:3 – 90 Шульц.

Голландия – Силлессен, Блинд, Думфрис, ван Дейк, де Лигт, Депай, де Йонг, Промес, Вейналдум, Бабел (Бергвейн, 46), де Рон (де Йонг, 90).

Германия – Нойер, Керер, Киммих, Зюле, Шульц, Сане, Кроос, Гинтер, Гнабри (Ройс, 88), Рюдигер, Горетцка (Гюндоган, 70).

Огоҳлантириш: Блинд (38).

Шимолий Ирландия – Беларусь 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 30 Эванс, 1:1 – 33 Стасевич, 2:1 – 87 Мадженнис.

 

Германия термаси Голландия термаси Евро-2020 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугун 3-тур старт олади
14:38
Черногория – Англия ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
23:48
Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
08:54
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02