“Атлетико” клуби “Айнтрахт” ҳужумчиси учун 40 млн евро сарфлашга тайёр

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Анте Ребич фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли хорватиялик футболчига “Атлетико”дан қизиқиш бор ва мадридликлар футболчи учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёрлар.

Томонлар ўртасидаги музокаралар ўзининг қизғин палласига чиққан.

Ортда қолган мавсум Ребич Бундеслигада 28 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 4та голли пасга муаллиф бўлган.

Ўқилган: 1106
Айнтрахт Атлетико М Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича