Суарес 2016 йилдан бери илк бор пенальтидан фойдалана олмади

Уругвай терма жамоаси Америка Кубоги чорак финали доирасида Перуга қарши кечган баҳсда пенальтилар серияси бўйича мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Уругвайликлар ҳужумчиси Луис Суарес ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Суарес бунгача “Барселона” ва  Уругвай термасининг ўйинларида кетма-кет 15та пенальтини голга айлантирганди. 32 ёшли футболчи 2016 йилнинг ноябридан кейин илк бор мўлжалда адашди.

Америка Кубоги Луис Суарес Уругвай термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум
06:08
Япония термаси Уругвай билан дуранг ўйнади
05:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53