Евро-2020 саралаши. Хорватия сафарда Венгрияга ютқазиб қўйди

Евро-2020 саралаш баҳсларининг 2-тури доирасида Е гуруҳи вакиллари ўз ўйинларини ўтказишди.

Уэльс терма жамоаси ўзида Словакияни қабул қилди. Дэниэл Жеймснинг 5-дақиқада урган голи мезбонларга ғалаба олиб келди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Хорватия термаси Венгрия майдонига сафар қилди. Ушбу баҳсда майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритишди.

13-дақиқада Анте Ребич хорватларни олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Адам Салаи мувозанатни тиклади. 76-дақиақда Мате Паткаи мезбонларга уч очко олиб келган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Венгрия, Хорватия, Словакия ва Уэльс термалари бир хилда уч очкодан жамғариб олишди. Бу гуруҳда очко ишлай олмаган ягона жамоа Озарбайжон бўлиб турибди.

Евро-2020 саралаши, 2-тур

Уэльс – Словакия 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 5 Жеймс.

Уэльс – Хеннесси, Дэвис, Лоуренс, Мифем, Робертс, Брукс (Робертс, 60), Уилсон (Волкс, 87), Смит, Аллен, Бэйл, Джеймс (Уильямс, 73).

Словакия – Дубравка, Пекарик (Шафранко, 90), Вавро, Шкриньяр, Ганцко, Мак (Стох, 69), Куцка, Дуда (Дюриш, 65), Лоботка, Руснак, Гамшик.

Огоҳлантиришлар: Мак (15), Вавро (31), Лоботка (41), Аллен (53), Брукс (60), Дюриш (69), Гамшик (86), Стох (90), Куцка (90).

 

Венгрия – Хорватия 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 13 Ребич, 1:1 – 34 Салаи, 2:1 – 76 Паткаи.

Венгрия – Гулачи, Барат, Кадар, Орбан, Паткаи, Джуджак (Беше, 85), Надь, Собослаи (Кальмар, 65), Ловренчич, Салаи, Надь (Варга, 40).

Хорватия – Калинич, Баришич (Леовац, 30), Едвай (Петкович, 77), Ловрен, Вида, Модрич, Перишич, Брозович, Ракитич, Ребич (Брекало, 67), Крамарич.

Огоҳлантиришлар: Жуджак (63), Ловрен (82).

Евро-2020 саралаши Уэльс термаси Хорватия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
14:18
Евро-2020 саралаши. Бугун Германия, Италия ва Бельгия термалари ўз ўйинларини ўтказади
11:46
Бельгия термаси ўзида Россияга имкон қолдирмади
02:36
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02