"Насаф" Қаршида "Сурхон"ни мағлуб этди, "Бухоро"да ҳам ғалаба

Ўзбекистон чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сурхон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 80-дақиқасид Ойбек Бозоров майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ҳумоюн Муртазоев жамоасининг иккинчи голини урди.

Параллел кечган баҳсда “Бухоро” клуби “Андижон”ни доғда қолдирди. Учрашувдаги ягона голни Беҳруз Шодмонов урди.

Шу тариқа, “Насаф” очколарини 21тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Сурхон” (21) 6-ўринда турибди. Ушбу мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган “Бухоро” (10) 12-поғонага кўтарилди. “Андижон” (9) эса 13-ўринга тушди.

Соса Соlа Суперлига, 13-тур

"Насаф" – "Сурхон" 2:0 (0:0, 2:0)
Гол: 1:0 – 80 Бозоров, 2:0 - 90+6 Муртозаев.

"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдихолиқов (Дониёр Нарзуллаев, 88), Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов (Акмал Мозговой, 82), Хуршидбек Мухторов (Ойбек Бозоров, 68), Умар Эшмуродов, Сардор Абдураимов.
"Сурхон": Асилбек Амонов (Сардор Қобулжонов, 84), Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Шерзод Ҳакимов, 76), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.


"Бухоро" – "Андижон" 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 42, пенальти Шодмонов.

"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Тоҳир Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Акобир Тўраев, 72).
"Андижон": Виталий Мирний, Фарҳод Мираҳматов (Дониёр Исмоилов, 61), Фарҳод Бекмуратов (Дилшод Раҳматуллаев, 68), Шахзод Убайдуллаев, Рўзимбой Аҳмедов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Сардор Сулаймонов, 81), Радосав Алексич, Хушнудбек Авилов, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров.

Фото: t.me/uzpfl

Андижон Бухоро Насаф Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Ниҳоят қулай имкониятлардан унумли фойдалана бошладик
20:54
Ҳамиджон Актамов: "Металлург" бугун характер намойиш эта олди
21:21
Шота Арвеладзе: Икки бўлимда турлича ўйин кўрсатдик
07:39
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52