"Локомотив" Бабаян қўл остидаги дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида "Локомотив" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши баҳс юритди.

Самвел Бабаян қўл остидаги дастлабки учрашувда "Локомотив" қийинчилик эвазига "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратди.

Сардор Мирзаев ва Жамшид Искандеровларнинг иккинчи бўлим сўнгги дақиқаларида киритган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Локо" Бабаян қўл остида илк ўйинда уч очкога эга бўлди.

"Локомотив" - "Сўғдиёна" - 2:0
Голлар: Сардор Мирзаев (88), Жамшид Искандеров (89)
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров (Игорь Йелич, 68), Жамшид Искандеров, Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Докич (Диёржон Туропов, 76), Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Арсланмират Аманов, Владислав Фомин (Сардор Мирзаев, 46).
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шайкулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Хасанов, Шохруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Достон Тошматов (Иззатилла Абдуллаев, 33), Шерзод Шакиров, Никола Милинкович, Шахбоз Жўрабеков.

Фото манбаси: https://t.me/pfc_lokomotiv

Локомотив Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миржалол Қосимов: Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик
00:16
"Қўқон-1912" - "Пахтакор". Превью
07:54
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07
"Металлург" – "Қўқон-1912": Таркиблар!
17:45