Балотелли "Парма"дан жиддий таклиф олди

Ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини "Парма"да давом эттириши мумкин.

 

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, "Парма" клуби 29 ёшли ҳужумчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

 

Балотелли ушбу клубда йилига 2 миллион евро маош олиши мумкин. Футболчининг ўзи эса 4 миллион евро маош сўрамоқда.

 

Маълумот учун, Марио Балотелли якунланган мавсумда "Марсель" клубида тўп сурди.

Ўқилган: 1797
Марио Балотелли Парма Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича