Венгер Францияда иш бошлаши мумкин

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Франциянинг "Ницца" жамоасини бошқариши мумкин.

 

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбарияти 69 ёшли мутахассис билан музокара ўтказмоқда.

 

Венгер 22 йил давомида "тўпчилар"ни бошқарди. Лавозимидан кетганидан сўнг ишсиз юрган эди. Бу мутахассисга бир нечта клублардан таклиф тушган бўлса-да, Арсен Венгер барчасини рад қилаётганди.

 

Ҳозирда "Ницца"да Венгернинг собиқ шогирди Патрик Виейра бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўқилган: 1464
Арсен Венгер Ницца

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича