Чили пенальтилар сериясида Колумбияни мусобақадан чиқариб юборди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги "Арена Сан-Паулу - Коринтас" стадионида Америка Кубогининг 1/4 финал ўйини бўлиб ўтди. Баҳсда Колумбия ва Чили терма жамоалари куч синашишди.

Ўйиннинг асосий вақтидан дарвозалар даҳлсиз қолди. Ҳар бир бўлимда бош ҳакам чилиликлар киритган голларни видеотакрорларга қараб бекор қилди. Биринчи бўлимда Алексис Санчес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган ва Чарлес Арангиснинг голи бекор қилинган. Ўйиннинг иккинчи ярмида Гильеро Марипана қўлига тўп теккани туфайли гол бекор қилинди. Пеналтилар сериясида эса чилиликлар қўли баланд келди. Ҳал қилувчи голни Алексис Санчес аниқ амалга ошириб жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Чили терма жамоасининг 1/2 финалдаги рақиби Уругвай – Перу баҳсидан кейин аниқ бўлади.

Америка Кубоги – 2019 1/4 финал

Колумбия – Чили 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальти бўйича - 4:5

Колумбия – Оспина, Медина, Санчес, Мина, Тесильо, Урибе (Кардона, 67), Куадрадо, Барриос, Хамес, Мартинес (Диас, 81), Фалькао (Сапата, 77).

Чили – Арьяс, Босежур, Исла, Марипан, Фуэнсалида (Павес, 75), Видаль, Варгас, Арангис, Санчес, Пульгар, Медель.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.

Огоҳлантиришлар: Арангис (8), Медина (44), Видаль (59), Куадрадо (70), Хамес (88).

Америка Кубоги Колумбия термаси Чили термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44
"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
17:40
"Пахтакор" клуби мураббийлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида "street football" мусобақасини ташкиллаштиришди
13:50