Аргентина Венесуэладан устун келиб Америка Кубогининг ярим финалига йўл олди

Рио де-Жанейро шаҳрида жойлашган "Маракана" стадионида Америка Кубогининг 1/4 финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Аргентина терма жамоаси Венесуэла билан тўқнаш келиб 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги илк голни "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес 10-дақиқада киритиб тезкор равишда жамоасини олдинга олиб чиқди. Унга аниқ тўп узатишини Серхио Агуэро амалга ошириб берди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Аргентина футболчиларининг устунлигини "Бетис" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо оширишга эришди.

Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг ярим финалида Бразилия футболчилари билан тўқнаш келишади.

Америка Кубоги – 2019 1/4 финал

Венесуэла – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 10 Мартинес, 0:2 – 74 Ло Чельсо.

Венесуэла – Фариньес, Эрнандес, Чансельор, дель Пино Маго (Сотельдо, 56), Росалес (Сейхас, 83), Морено, Мурильо, Эррера, Ринкон, Мачис (Мартинес, 71), Рондон.

Аргентина – Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, Паредес, де Пауль, Акунья (Ло Чельсо, 68), Месси, Мартинес (Ди Мария, 64), Агуэро (Дибала, 85).

Огоҳлантиришлар: Ринкон (12), Эррера (15), Мартинес (16), Акунья (42), Рондон (44), Сотельдо (90).

Америка Кубоги Аргентина термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44
"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
17:40
"Пахтакор" клуби мураббийлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида "street football" мусобақасини ташкиллаштиришди
13:50