Тите Америка кубоги ўтказилаётган стадионларни танқид қилди

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Тите Америка кубоги ўтказилаётган стадионларни танқид қилди.

 

"Бундай нуфузли мусобақада яхши стадионлар бўлиши шарт. Футболчилар тўпни қабул қилиш жараёнида, ҳужумларни юзага келтириш вақтида майдон ҳолати талабга жавоб бермайди. Бу эса шундай турнирнинг янада яхши ўтишига ҳалақит қилади", - дея Тите сўзларидан келтирмоқда Reuter.

 

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Америка кубоги мезбонлиги Бразилияга ишониб топширилган. Мезбонлар Парагвай билан кечган ўйинда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Ўқилган: 877
Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси Тите

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича