Евро-2020 саралаши. Қозоғистон - Россия 0:4. Шарҳ, статистика ва голлар!

Евро-2020 мусобақасининг саралашидан ўрин олган Қозоғистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, русларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Денис Черишевнинг икки голи ва иккичи бўлимда Дзюба ва Бейсебековларнинг автоголлари эвазига Россия муҳим ғалабани қўлга киритди.

"Астана Арена" стадионига йиғилган минглаб футбол ишқибозлари ажойиб учрашувга гувоҳ бўлишди.

Евро-2020 саралаши
I гуруҳи, 2-тур
Қозоғистон – Россия 0:4
Голлар: 0:1 – 19 Черишев, 0:2 – 45 Черишев, 0:3 – 52 Дзюба, 0:4 – 62, автогол Бейсебеков.
Қозоғистон – Непогодов, Бейсебеков, Логвиненко (Вороговский, 29), Малый, Ахметов, Зайнутдинов, Меркель, Муртазаев (Турысбек, 59), Куат, Суюмбаев, Перцух (Жуков, 85).
Россия – Гильерме, Кудряшов, Фернандес, Семенов, Жикия, Черишев, Газинский, Ионов (Игнатьев, 61), Ахметов (Миранчук, 72), Оздоев, Дзюба (Чалов, 82).
Огоҳлантиришлар: Суюмбаев (50), Куат (59), Ахметов (64), Черишев (70).

Эътиборингизга Денис Черишевнинг 19-дақиқада урган голини ҳавола этамиз. Қолган голларни UFF.uz Media каналида кўриб олинг!

ВИДЕО:

Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Франция дуранг ўйнади, Англияда ғалаба ва бошқа натижалар
06:25
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Англия терма жамоасида навбатдаги йўқотиш. У Чехия ва Болгарияга қарши ўйнамайди
18:57
Россия ўз майдонида Бельгияга йирик ҳисобда таслим бўлди
00:14