CAS "Милан"ни Европа лигасидан четлатди. Клуб УЕФА билан келишиб олган эди

Спорт арбитраж суди (CAS) "Милан" клубининг УЕФА билан тортишуви борасида қарор қабул қилди. Клуб молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланмоқда.

Молиявий фэйр-плейнинг регламентини бузганлиги учун "Милан" клуби кейинги мавсум Европа лигасидан четлатилди.

Хабарга кўра, "россонерилар" бу борада УЕФА билан келишувга эришган эди ва клуб бир мавсум еврокубокларда иштирок этмаслик эвазига ўзининг молиявий ишларини ўнглаб олиши керак эди.

"Милан"нинг ўрнига Европа лигаси гуруҳ босқичидан "Рома" клуби жой олади, "Торино" эса саралаш босқичида ўйнаш учун имкон туғилди.

Ўқилган: 1167
Европа Лигаси Милан УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича