"Спортинг" клуби "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Рафаэль Камашу фаолиятини "Спортинг"да давом эттиради.

 

А Bola нашри тарқатган хабарга кўра, "Спортинг" Камашу трансфери учун 5,5 миллион евро сарфлади. Португалиялик футболчи жамоаси билан титулларга эга чиқса, "қизиллар" 2 миллион евро бонус олиши ҳам кўзда тутилган.

 

Маълумот учун, Камашу хизматига "Вулверхэмптон" жамоаси томонидан қизиқиш бўлган эди. 

Ўқилган: 2317
Ливерпуль Рафаэль Камашу Спортинг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича