"ПСЖ" де Лигтнинг шартномасига товон пули ҳақида банд қўшишдан бош тортди

"ПСЖ" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан шахсий шартнома борасида келиша олмаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, Франция клуби ўйинчининг шартномасига 150 млн миқдоридаги товон пули бандини қўшишдан бош тортмоқда. "ПСЖ" клуби раҳбарияти ушбу талабни ҳунук деб ҳисобламоқда. "У ҳали клубга қўшилмади, лекин кетмоқчи бўляпти", - дейди клуб вакили. Бундан ташқари товон пули ҳақидаги банд Францияда ноқонуний саналади ва оғзаки келишувга кўра қабул қилинади. Ўз ўрнида "ПСЖ" клуби голландиялик футболчининг харидидан воз кечгани йўқ.

Аввалги хабарларга кўра, "Ювентус" клуби 19 ёшли де Лигт билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган ва футболчи Туринда йилига 8 млн евро маош олади. Бонуслар эвазига йиллик фойда 12 млн еврогача ошиши мумкин. Италия клуби эса футболчининг товон пули ҳақидаги бандига розилик берган.

Ўқилган: 1269
Аякс Маттейс де Лигт ПСЖ Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича